“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълумотига кўра, мамлакат олий таълим муассасалари талабаларига қишки таътил мобайнида барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темирйўл ҳужжатларига тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма берилади.
Бунда чегирма СВ/ВИП класс вагонлари, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари учун қўлланмайди.
Йўловчи чипталарини электрон тарзда харид қилиш учун eticket.railway.uz сайтидан, шунингдек Android ва iOS қурилмалари учун мўлжалланган расмий мобил иловалардан фойдаланиш мумкин.



