Расмий маълумотга кўра, ушбу хабарлар ва уларга илова қилинаётган apk туридаги иловалар фирибгарлар томонидан қурилган тузоқ бўлиб, уларни юклаб олиш натижасида пластик карточка маълумотлари ва пул маблағлари ўғирланиши мумкин.

МИБ ҳақиқий ижро ҳужжатлари ва қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга фақат мобил SMS хабар ҳамда махсус MIB инфо номер орқали юборилишини эслатди.

Шунингдек, ижро иши ёки қарздорлик ҳақида ишончли маълумот олиш учун фуқароларга Бюронинг расмий www.mib.uz веб-сайти ва Google PlayMarket ҳамда AppStore'даги расмий мобил иловаларидан фойдаланиш тавсия этилди.

Ташкилот фуқароларни шахсий маълумотларини бегона шахслардан эҳтиёт қилишга, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай шубҳали ҳавола ва хабарларга ишонмасликка чақирди.