Фармонга кўра, давлат органларида кадрлар захирасини юритиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб амалда бўлади:
🔹 Давлат органлари томонидан:
- Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимлар учун номзодлар рўйхати давлат органларининг ўзи томонидан мустақил шакллантирилади;
- саралашдан ўтган номзодларнинг шахсий ривожланиш режаси бажарилиши zaxira.bsa.uz электрон платформаси орқали доимий мониторинг қилинади.
🔹 Салоҳиятли кадрлар захирасига танлаш:
Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар маҳаллада фаолият юритаётган қуйидаги лавозим ва тоифалар вакиллари орасидан саралаб олинади:
- маҳалла раиси;
- ҳоким ёрдамчиси;
- хотин-қизлар фаоли;
- ёшлар етакчиси;
- ижтимоий ходим;
- солиқ инспектори.
Улар туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида махсус ишчи гуруҳ томонидан сараланади.
🔹 Агентлик томонидан:
- давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва сиёсий лавозим гуруҳлари учун кадрлар захираси Агентлик томонидан мустақил равишда шакллантирилади;
- давлат органларида самарали хизмат қилаётган, бироқ турли сабабларга кўра раҳбарлари томонидан тавсия этилмаган салоҳиятли ходимлар мустақил аниқланади ва баҳоланади, шу орқали уларни Миллий кадрлар захирасига киритиш чоралари кўрилади.
Янги тартиб давлат хизматида салоҳиятли кадрларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва мансаб ўсиши учун тенг имконият яратиш, шунингдек, кадрлар сиёсатида шаффофлик ва адолатни таъминлашга қаратилган.


