Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 декабр куни соат 10:25 ларда Олмазор тумани, КҲАЙ кўчаси 20/3-уй қаршисида Hongqi русумли автомашина ва BYD русумли автомашина тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида ҳар иккала автомашина ҳайдовчиларига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча ҳайдовчи ва йўловчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик ва йўлда эҳтиёткорликни янада кучайтиришни сўрамоқда.