BMC Medicine нашрининг ёзишича, улар 11 йил давомида 3,1 мингдан ортиқ инсонга оид маълумотларни ўрганиб чиқишган.

Олимлар тадқиқот давомида полифенолларга бой 20та маҳсулот асосида «полифенол индекси»ни тузишди. Маълум бўлишича, ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилган кишиларда қон босими ва холестерин миқдори меъёрида бўлган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, чой ёки резавор меваларнинг мунтазам  истеъмол қилиниши ёш ўтган сари юрак-қонтомир касалликларига чалиниш эҳтимолини камайтиради.