Маълумотларга кўра, федерал йўллар ва бошқа ҳудудларда ўтказилаётган текширувлар чоғида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:
- ҳайдовчилик гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги;
- ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ва қонунийлиги;
- ишлаш ҳуқуқи ва миграцион мақом;
- ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси.
АҚШ ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиргани сабабли федерал органлар кенг ваколатлар асосида фаол рейдлар олиб бормоқда. Хабарларга кўра, ушланган айрим шахслар бир нечта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ёки терроризмга оид гумонлар билан тилга олинмоқда.
Шу муносабат билан, АҚШда автомобил бошқараётган ватандошлардан қуйидагиларга қатъий риоя қилиш сўралмоқда:
✅ барча шахсий ҳужжатларни, жумладан ҳайдовчилик гувоҳномаси, миграцион мақом ва ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тартибга келтириш;
✅ қонуний мақомни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзингиз билан олиб юриш.
Шунингдек, шубҳали, тушунарсиз ёки муаммоли ҳолатлар юзага келган тақдирда, дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилиш тавсия этилмоқда.


