Куни кеча Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “112” тизими орқали Олмазор тумани “Ниҳол” МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш ишлари олиб борилаётган хонадонлардан бирида фуқаро бетон плитаси орасига сиқилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Чақириқ бўйича воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони бетон плитаси орасидан эҳтиёткорлик билан чиқариб oлган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ва маҳорати билан амалга оширилган ҳаракатлари натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолинган ҳамда у тиббиёт ходимларига топширилган.