Расмий статистикага кўра, жорий йилнинг шу даврида саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 506 минг нафарга ошган.

Жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра, Ўзбекистонга саёҳат учун келган чет эл фуқаролари қуйидаги давлатлардан бўлган:

  • Россия — 269 158 нафар;
  • Туркманистон — 193 635 нафар;
  • Қозоғистон — 143 898 нафар;
  • Хитой — 117 864 нафар;
  • Қирғизистон — 114 005 нафар;
  • Тожикистон — 84 696 нафар;
  • Туркия — 50 976 нафар;
  • Италия — 32 635 нафар;
  • Ҳиндистон — 32 254 нафар;
  • Германия — 29 632 нафар;
  • Корея — 26 832 нафар;
  • АҚШ — 23 630 нафар;
  • бошқа давлатлар — 255 855 нафар.

Маълумотларга кўра, Россия, Туркманистон ва Қозоғистон фуқаролари Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келаётганлар орасида энг катта улушни ташкил этмоқда.