2025 йил 15 ноябр куни соат 14:05 ларда Самарқанд шаҳар “Ал-Хоразмий” МФЙ ҳудудидан ўтган Нодирабегим ва Чўлпон кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Damas-2 русумли автомобилни бошқариб келиб, чап томонга иккинчи даражали йўлга бурилиш вақтида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Onix русумли автомобилни ўтказиб юбормасдан йўлга чиқиб кетган ва натижада тўқнашув юзага келган.
Тўқнашув оқибатида Damas-2 автомашинасининг икки нафар йўловчиси РШТЁИМ Самарқанд филиалига ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, йўловчилардан бири шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



