Имтиёзли шартлар "Автомобил эҳтиёт қисмлари", "Мототехника товарлари", "Мотожиҳозлар", "Транспорт воситалари", "Хона ўсимликлари ва гуллари" бўлимларидаги бир қатор товарлар тоифаларига татбиқ этилади. Акцияда иштирок этувчи тоифаларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
— DBS сотувчилар учун энг қулай моделлардан бири бўлиб қолмоқда ва комиссияни 1 фоизгача пасайтириш ушбу модел бўйича ишлашни янада фойдали қилади. Бу, шунингдек, маркетплейсда эндигина ўрнашиб бораётган янги тоифаларни қўллаб-қувватлаш имконини беради. Ишончимиз комилки, ушбу шарт-шароитлар ҳамкорларга юқори мавсумда ўсиб бораётган талаб билан самаралироқ ишлашга ёрдам беради, — дейди Uzum Marketʼнинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Владислав Сахаров.



