Ҳозирда 76-қават барпо этилмоқда. Кутилишича, жорий йил охиригача Jeddah Tower 83 қаватга етади, 2026 йил охирига бориб эса, агар ҳозирги суръат сақланса, 135-қаватгача қуриб битказилади. Бу даврда миноранинг баландлиги деярли икки бараварга ўсади.
Яқинда Jeddah Tower 300 метр белгисини ортда қолдириб, «ўта баланд бино» мақомини (supertall) олди.




