Ҳужжатга мувофиқ, хотирани асраш ва маънавий меросни оммалаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- ҳар йили октябрнинг 1-ҳафтасида Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталигини ўтказиб бориш;
- ҳар йилги октябр ойида қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган республика илмий-амалий конференциялари ташкил этиш;
- Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини янада такомиллаштириш.
Шунингдек, қарор доирасида ўқувчи ёшлар ва талабалар иштироки билан қатағон қурбонлари таваллуд топган масканларда “Юрт ва миллат фидоийлари ёддан чиқмаслар” мавзусида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилади.

