Текширув материалларига кўра, корхона масъуллари белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан хом ашё қазиб олган. Аниқланган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, етказилган зарарни қоплаш, шунингдек қонунбузарликка алоқадор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш бўйича процессуал чоралар кўрилмоқда.



