Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Ниҳол кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан, мазкур участканинг Миллий боғ кўчасидан айланма ҳаракатли чорраҳагача бўлган қисми 5 ноябр соат 23:00 дан 6 ноябр соат 23:00 гача ёпилади.

Ҳайдовчилардан вақтинча ноқулайликлар учун узр сўралди ва айланма йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.