“Рақамли прокуратура – 2030” стратегияси доирасида қуйидаги янгиликлар амалга оширилади:

  • E-tergov ахборот тизими ишга туширилиб, жиноят ишларини юритиш жараёнлари тўлиқ электрон форматга ўтказилади;
  • суд экспертизаси онлайн тарзда тайинланади; моддий зарарларни ҳисобга олиш ва ундириш бўйича мониторинг йўлга қўйилади.

2026-2027 ўқув йилидан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 4 йиллик “Киберҳуқуқ” бакалавриат йўналиши очилади.

Рақамли технологиялар маркази прокуратура органларида IT инфратузилмасини ривожлантириш, тизимлараро интеграция, маълумотлар хавфсизлиги ва фойдаланувчи қўллаб-қувватлаш хизматларини марказлаштиради.

Ушбу чора-тадбирлар тергов жараёнларининг шаффофлиги ва тезкорлигини ошириш, маълумот алмашувида инсон омили ва қоғозбозликни камайтириш ҳамда фуқаролар мурожаатлари ва иш юритишда самарадорликни таъминлашга қаратилган.