Янгиланган тартиб ПҚ–61-қарорга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида қатор чораларни назарда тутади.

Битирувчини ишга қабул қилган тадбиркорларга 7 йилгача (шундан 2 йили имтиёзли давр) 5 млрд сўмгача миқдорда, Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз пункт юқори ставкали маблағ ажратилади.

“Бир миллиард — бир битирувчи” қоидаси. Ҳар бир 1 млрд сўмгача ажратиладиган маблағ учун тадбиркор камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилади.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларга — асосий воситаларни сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадида берилади.

Тадбиркор молиявий қўллаб-қувватлашга асос бўлган битирувчи билан 2 йил ичида меҳнат шартномаси бекор қилинса, бекор қилинган санадан бошлаб ставкалар тижорат ставкасига ўзгартиради.

Агар ушбу ходим ўрнига 1 ой ичида бошқа битирувчи қабул қилинса, имтиёз шарти сақланади.

Битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ўтказилади. Ғолибларга 1 млрд сўмгача грант ажратилади, шарт — ташкилот камида 2 нафар битирувчини ишга олади.