Адлия вазирлиги маълумотига кўра, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган ўрганишлар давомида бошқа шахсга тегишли бренддан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Шу жумладан, «Puma SE.» (Германия) компаниясининг «PUMA» товар белгисига оид ҳуқуқлар «P.B.» МЧЖ томонидан бузилгани бўйича мурожаат кўриб чиқилди.

Текширув натижасида «PUMA» белгиси қўлланган контрафакт маҳсулотлар сотувга таклиф этилгани тасдиқланди. 

Ҳолат юзасидан «P.B.» МЧЖга нисбатан 40 млн сўм жарима тайинланди ҳамда «PUMA» товар белгисига нисбатан ҳуқуқларни бузувчи барча ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш талаби қўйилди.