Октябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари +0,9 фоиз, ноозиқ-товарлар +0,4 фоиз, аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар +0,3 фоизга ошди.
Инфляцияга энг катта таъсир кўрсатган позициялар қуйидагилар бўлди:
- озиқ-овқат: помидор (+61,0 фоиз), бодринг (+58,2 фоиз), бақлажон (+11,3 фоиз), булғор қалампири (+10,6 фоиз), тарвуз (+7,0 фоиз), қовун (+4,6 фоиз), мандарин (+4,2 фоиз), товуқ тухуми (+4,1 фоиз), узум (+3,6 фоиз), банан (+2,3 фоиз), мол гўшти (суяксиздан ташқари) (+1,7 фоиз), қўй гўшти (+1,6 фоиз), пахта мойи (+1,0 фоиз), кунгабоқар мойи (+0,7 фоиз), биринчи навли буғдой уни (+0,4 фоиз).
- ноозиқ-товарлар: қимматбаҳо металлардан никоҳ узуклари (+5,2 фоиз), пропан (+3,3 фоиз), бензин (+1,5 фоиз), цемент (+1,2 фоиз).
Қўмита ҳисоб-китобларида республика бўйлаб 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида қайд этилган 195 мингга яқин нарх кузатуви қўлланди. Жами 420 турдаги озиқ-овқат/ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари мониторинг қилинди.



