Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўлов кечикса бир ҳафта ичида таъминот тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий раддиясида ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги қайд этилди.

Жамиятнинг таъкидлашича:

  • электр тўловлари ва ҳисоб-китоб тартиби амалдаги меъёрларга мувофиқ давом этмоқда;
  • ҳозирда янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш бўйича ҳеч қандай ишлар олиб борилмаяпти;
  • фуқароларга тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик, маълумотни фақат расмий манбалардан текшириш тавсия этилди.

Масъул идора фуқаролардан саволлар ва мурожаатлар учун жамиятнинг колл-маркази ва расмий ахборот каналларига мурожаат қилишни сўради.