Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Ангрен шаҳри «Янгиобод» қўрғони ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўп қаватли уйларнинг бирида уй-жойдан фойдаланиш тартибларига зид бўлган ҳолат аниқланди.

Жумладан, кўп қаватли уйнинг шифти бузилиб, юк кўтарувчи конструкцияларга шикаст етказилган ҳолда зина ўрнатилгани, ушбу зина орқали том қисмига чиқиш йўли қурилгани, шунингдек, том қисми хоналарга бўлиниб, яшаш учун мўлжалланган хонадонга айлантириш ишлари амалга оширилаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар шахсга нисбатан инспекция ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланган.