Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январ–сентябр ойларида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,9 млрд долларни ташкил этди ва мамлакат умумий экспортидаги улуши 6,9 фоизга етди.
Экспорт таркиби (улуш, фоизда):
- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари — 51 фоиз;
- ип-калава — 29 фоиз;
- трикотаж мато — 11 фоиз;
- газламалар — 6 фоиз;
- пайпоқ маҳсулотлари — 2 фоиз;
- гиламлар — 1 фоиз.
Бунда, қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотлар етакчи (51 фоиз) экани, тармоқнинг хомашёдан тайёр маҳсулотга томон силжишини кўрсатади.
Ип-калава улуши 29 фоиз бўлиб, тўқимачилик занжирининг барча бўғинлари экспортда иштирок этаётганини англатади.
Трикотаж мато, газлама, пайпоқ ва гилам каби сегментлар диверсификацияни қўллаб-қувватламоқда.



