Лойиҳа доирасида бозор периметридa пиёдалар учун қулай йўлаклар, яшил майдонлар ва инфратузилма янгиланади. Ҳокимликка кўра, ишлар бир ой муддатда якунланиши режалаштирилган ва шу даврда бозор фаолияти белгиланган тартибда давом этади.
Нима ишлар қилинади:
- бозор атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
- пиёдалар хавфсизлиги ва ҳаракат қулайлигини ошириш;
- янги кўчатлар экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш;
- вақтинчалик тўсиқлар — қурилиш-маъмурий хавфсизлик учун.
Бозор ишлаши давом этади, вақтинчалик ноқулайликлар юзага келиши мумкин.









