Жорий йилнинг сентябр ойида кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати йўналишидаги 936 та корхона 178,7 млрд сўмлик имтиёздан фойдаланган.
Солиқ қўмитасининг маълумот беришича, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кластерлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун уч йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган.
Қайд этилишича, бу имтиёз солиқ ҳисоботини шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан тўғридан-тўғри қўлланилади, яъни ҳисобчи томонидан белгиланади.
Қўмита солиқ тўловчи имтиёздан фойдаланиш ёки вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эгалигини эслатиб ўтган.
