ТИВ маълумотига кўра, дипломатлар Қийин ҳаётий вазиятда бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Олмаота шаҳар таълим бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда қайтариш жараёнини ташкил этди.
Зарур консуллик-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланиб, болалар белгиланган тартибда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимлари болаларга йўл давомида ҳамроҳлик қилди.
Болалар Ўзбекистонга етказилгач, амалдаги қонунчиликка мувофиқ яқин қариндошларига топширилди.



