Клавиатура аёллар учун мўлжалланган бўлиб, тугмалари турли помада рангларида — қизил, тўқ пушти ва яна 6 хил тонда тайёрланган. Ярим шаффоф корпуси эса унга янада нафис кўриниш беради. Энг эътиборга лойиқ жойи — Escape тугмаси. У мини помада шаклида яратилган ва ҳақиқий безакдек кўринади.

Lofree Lipstick ихчам ўлчамда бўлиб, 84 та тугмага эга. Шу билан бирга, унда барча керакли тугмалар — йўналтириш, овоз ва мултимедиа бошқарувига мўлжалланган тугмалар мавжуд. Клавиатура Windows, macOS, iOS ва Android тизимлари билан ишлайди. Уланишнинг уч хил усули бор:
• USB-C кабели орқали
• Bluetooth орқали
• 2.4 GHz wireless орқали
Симсиз режимда клавиатура 1000 Hz тезликда ишлайди, бу эса ўйинлар учун ҳам қулай.
Тугмаларни исталган вақтда алмаштириш мумкин, буни hot-swap тизими таъминлайди. Ички тузилмаси товушни юмшата олади, шунинг учун ёзганда клавиатура жуда ёқимли ва сокин товуш чиқаради.

Lofree шу услубдаги калкуляторни ҳам ишлаб чиқарган. Унда LED экран ва 20 та тугма мавжуд. У ҳам алоҳида уланади ва мустақил ишлайди.
Нархига келадиган бўлсак, клавиатура тахминан 160 доллардан, калкулятор эса 79 доллардан сотувга чиқиши кутилмоқда.



