Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, воқеа юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўрганилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 октябрь куни 41-умумтаълим мактабининг 9-"А" синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-"Б" синф ўқувчиси Р.Г. телефон орқали гап талашган. Орадан бир кун ўтиб, 14 октябрь куни соат 14:20 атрофида улар Қоратепа маҳалласининг Сарбозор кўчасида учрашиб, ўзаро жанжаллашган.

Воқеа жойида бошқа синфдошлари ҳам бўлган. Шундан сўнг мактабда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Бошқарма маълумотига кўра, туман ИИБ ходимлари томонидан жараёнда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.