ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида виза расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш, меҳнат миграцияси ва консуллик маълумотларини алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Словакия томони миллий визаларни олиш тартибини соддалаштириш, хусусан, аризаларни кўриб чиқиш муддатини уч ойдан бир ойгача қисқартириш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар Словакия Миграция масалалари агентлигини "Волво" заводида меҳнат қилиш учун Ўзбекистондан ишчи муҳожирларни жалб этиш истиқболлари ҳамда улар учун словак тилини ўргатиш бўйича курслар ташкил этиш режалари ҳақида хабардор этишга келишиб олди.
Шунингдек, тегишли давлат идоралари меҳнат миграциясини тартибга солиш, миграция ва мобиллик, шунингдек, реадмиссия масалалари бўйича икки томонлама келишувлар устида иш олиб боради.



