Жорий йилнинг 12 октябр куни соат 16:05 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2 та Matiz русумли автомашиналари тўқнашиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида 3 нафар ЙТҲ иштирокчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


