Учрашув чоғида мамлакатлар ўртасида тиббий косметика воситаларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, компаниянинг Ўзбекистонда филиалини очиш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Миср томонига минтақанинг экспорт имкониятлари ва бозорлар салоҳияти ҳақида  маълумот берилди.

Жорж Амин Майкл тиббий косметика воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини ўзбек шериклар билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Миср вакилига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган кўргазмаларда компания маҳсулотлари билан иштирок этиш таклифи билдирилди.