Мазкур асосий талаблар лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

🔹 атом электр станцияси блоки хавфсизлигининг эҳтимолий кўрсаткичларини  ҳисоблаш;
🔹 оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган норматив чегаралар билан таққослаш;
🔹 атом электр станцияси блоки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устуворликларни белгилаш;
🔹 атом электр станцияси блоки тизимларини (элементларини) модернизация қилиш тадбирларининг атом электр станцияси блоки хавфсизлигига таъсирини баҳолаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:

➖ хавфсизлик учун муҳим бўлган атом электр станцияси блоки тизимларининг  ишончлилигини баҳолаш;
➖ назорат ва текширув ишларини режалаштириш ва баҳолаш;
➖ лойиҳавий авариялар учун бошланғич ҳодисалар рўйхатини асослаш;
➖лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.