Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро А.И. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро К.А.га 19,8 млн сўм қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

