11 июн куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Ер силкиниши Тошкент вақти билан 17:09 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда – 4,2. Чуқурлик – 10 км. Эпицентр – Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда.

ФВВ хабарига кўра, зилзила Наманган вилоятининг қуйидаги уч тумани ҳудудида сезилган:

  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 43 км.
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км.
  • Чуст туманида 2 балл, 59 км.

Шу вақтда Тошкент шаҳрида яшовчилар ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.