Марказий банклар захиралари жаҳон иқтисодий барқарорлиги учун муҳим ҳисобланади: улар мамлакатларга тўлов баланси мажбуриятларини бажаришда ёрдам беради ва иқтисодиётни инқирозлар ва геосиёсий силсилалардан ҳимоя қилади.
Кўпгина Марказий банклар ўзининг олтин захираларини диверсификатор ва инқироз ёки инфляцияга қарши ҳимоя сифатида ошириб боради.
МРБ маълумотномасига кўра, марказий банклар захиралари бўйича биринчи ўнта давлат: Хитой — 3,4 триллион доллар, Япония — 1,2 триллион доллар, АҚШ — 0,9 триллион доллар, Швейцария — 0,9 триллион доллар, Ҳиндистон — 0,6 триллион доллар, Россия — 0,5 триллион доллар, Саудия Арабистони — 0,4 триллион доллар, Ҳонгконг — 0,4 триллион доллар, Жанубий Корея — 0,4 триллион доллар ва Сингапур — 0,3 триллион доллар.



