Музокараларда таълим соҳасида грантлар дастурини янада кенгайтириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кэрол Грэм Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларнинг сифатли билим олиши учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жараёнларини мувофиқлаштириш, улар учун ажратиладиган грантлар кўламини кенгайтириш ҳамда STEM йўналишларига устувор аҳамият қаратиш юзасидан келишувга эришилди.