Аввалроқ Veolia Energy Tashkent кўча 30 сентябргача ёпилганини таъкидлаганди.

2025-2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилмоқда.

Ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ҳамда яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.