Куни кеча Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Чимён» МФЙ ҳудудидаги Чимён тоғига 7 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. 

Тан жароҳати олганлар йўқ.