Тадбирда президент администрацияси, Судялар олий кенгаши, Олий суд ва Жўқорғи Кенгес вакиллари иштирок этди.

Учрашувда адолатли суд тизимини шакллантириш, илғор тажрибаларни жорий этиш, судялар масъулияти ва коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди. 

Айниқса, Қорақалпоғистонда аёл судялар улуши 38 фоиздан ошгани ва янги суд бинолари қурилиши режалаштирилгани таъкидланди.