Шу муносабат билан 39-, 45-, 68-, 93-, 110-, 117-, 128-, 130-сонли йўналиш автобуслари чорраҳа атрофида ташкил этилган вақтинчалик муқобил йўл орқали ҳаракатланади.

Қурилиш даврида тирбандлик кучайиши мумкин. Автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда интервали одатий жадвалдагидан бироз узунроқ бўлиши эҳтимоли бор.

Ишлар давомида зарурат туғилса, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Йўловчилардан қатновларни олдиндан режалаштириш сўралди.