Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳужумкор дрон синовини кузатди ва сунъий интеллектни кенгайтиришга буйруқ берди, деб хабар бермоқда AFP Шимолий Корея давлат ОАВга таяниб.
КМТА ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган тасвирларда дрон ҳавога кўтарилиб, нишонни йўқ қилгани кўрсатилган. Ким синов натижаларидан «мамнун» эканлигини билдирди, дейилади нашрда. «УУА мамлакат қуролли кучларини модернизация қилишда муҳим (жанговар) воситага ва муҳим вазифага айланмоқда», — деди КХДР раҳбари.
Ким, шунингдек, дронларни ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва «янги киритилган сунъий интеллект технологиясини жадал ривожлантириш бўйича ҳаракатларни кучайтиришни» буюрди.



