Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, рақамли инфратузилмани ҳимоя қилишга илғор технологияларни татбиқ этиш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалар орқали кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида киберҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш ва таҳдидлар ҳақида ахборот алмашиш, қўшма ўқув-машғулотлари ва симуляциялар ўтказиш, давлат хизматчилари ва талабалар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш, сунъий интеллект асосида таҳдидларни аниқлаш, рақамли экспертиза ва хавфсиз алоқа тизимлари соҳасида илмий-тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида рақамли хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни изчил давом эттириш, устувор вазифалар ва аниқ амалий йўналишларни белгилаб олиш учун ўзаро ташрифларни ташкил этиш, икки давлат мутасадди идоралари ўртасида мунтазам онлайн учрашув ва музокаралар ўтказишга келишилди.



