Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Дамариқ канали ҳудудида тадбиркор томонидан қуввати 640 кВт бўлган кичик гидроэлектр станцияси қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг биринчи босқичи — 320 кВт қуввати ишга туширилди.

Кичик ГЭС тўлиқ қувватда ишга тушгандан сўнг йилига ўртача 3 млн 200 минг кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу 1300 та хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
Ушбу электр станция очилиш маросими доирасида кичик ГЭС қуришга қизиқиш билдирган тадбиркорлар учун махсус семинар-тренинг ҳам ташкил этилди.


