1981 йилда туғилган фуқаро А.Б. иш вақтида соғлиғида кузатилган муаммолар туфайли Татаристон шифохонасига ётқизилган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан биргаликда фуқарони юртга қайтариш бўйича тадбирларни амалга оширди.
А.Б. дипломатлар ва Миграция агентлиги ходимлари кўмагида Uzbekistan Airways АЖнинг "Қозон-Тошкент" авиайўналишидаги самолётида Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Фуқаро соғ-саломат Ўзбекистонга етиб олди ва даволанишни давом эттирмоқда.

