Низом Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Agrotarozi, Hosil qabuli ва AgroDocs ахборот тизимлари орқали пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Фойдаланувчи интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайт орқали Agrotarozi ва Hosil qabuli АТ имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Фойдаланувчилар Agrotarozi АТдан рўйхатдан ўтишда ахборот тизимидан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзолайди.
Пахта ва дон товар-транспорт юк хати асосида қабул қилинади.
Хўжаликлар битта юк хати билан барча сифат кўрсаткичлари бир хил бўлган пахта ва донни топшириш учун юборишлари керак, яъни:
🔹 битта селекция, саноат нави ва синфига оид;
🔹 авлоди ва дала гуруҳи бир хил уруғлик пахта ва дон.
Пахта қабул қилиш куни соат 24:00 да якунланади ва кунлик ҳисоботлар физик вазнда юритилади.



