Жорий йилнинг 9-10-11 сентябр кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича республика турнири  ўтказилади.

Шу муносабат билан соат 08:00 дан 15:00 га қадар D012 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобил йўлининг 34-км (Чирчиқ шаҳрига киришда “платина”)дан бошлаб 54-километрлари («Оқсоқота» МФЙ) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бўстонлиқ туманига борувчи фуқаролар Чирчиқ шаҳри ёки Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланиши мумкин бўлади.