Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ташкил этилган мулоқот чоғида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига қарашли лабораторияларни модернизация қилиш ва уларни замонавий стандартларга мослаштириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Intertek компанияси маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича дунёдаги етакчи трансмиллий компаниялардан бири ҳисобланади.
Компания 100 дан ортиқ мамлакатда 1000 дан зиёд лабораторияга эгалик қилади.



