Унда, “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Laccetti русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилган.

Жараёнда автомашина йўловчиси С.Б. ҳар бири 100 АҚШ долларлик қалбаки 30 000 АҚШ долларини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келгани аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.