Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару устидан суд жараёни якуний босқичга кирди. 2 сентябр, сешанба куни мамлакат Олий судининг беш аъзодан иборат ҳайъати 12 сентябрдан кечиктирмай эълон қилиниши кутилаётган ҳукмни муҳокама қила бошлади. 70 ёшли Болсонаро 2022 йилги сайловда мағлуб бўлганидан сўнг давлат раҳбари сифатида ўз вориси Луис Инасио Лула да Силвани ағдаришга уринганликда айбланмоқда. Собиқ президентни 40 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда, деб хабар беради epd.
Болсонару тарафдорлари 2023 йил 8 январда, Лула да Силва лавозимга киришганидан кўп ўтмай, Конгресс, Олий суд ва Бразилиядаги президент саройига бостириб кирди. Прокуратура Жаир Болсонарунинг «Яшил ва сариқ ханжарлар» номли давлат тўнтариши режаларини ишлаб чиқишда иштирок этганини даъво қилмоқда. Ушбу режаларга кўра, Лула заҳарланиши, вице-президент Жералд Алкмин ва бош судя Александр де Мораес ўлдирилиши керак эди. Болсонару барча айбловларни рад этди ва режалаштирилган тўнтариш ҳақида ҳеч нарса билмаслигини даъво қилди.
19 июл куни Болсонаруга электрон билагузук тақилиб, тунда уйда қолиш буюрилди ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди. Август ойи бошида собиқ президент интернет орқали тарафдорлари билан гаплашгани учун Бразилияда уй қамоғига олинган эди.

