Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон, Ҳонгконг ҳамда потенциал халқаро ҳамкорлар билан авиация соҳасидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Жумладан, томонлар Ҳонгконг ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди.

Логистика, туризм ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган мунтазам йўловчи ва юк ташиш авиарейсларини йўлга қўйиш имкониятлари батафсил кўриб чиқилди. Ушбу жараёнда устувор ҳамкор-оператор сифатида Hong Kong Airlines авиакомпанияси таклиф этилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида халқаро авиация академиясини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Академия халқаро стандартлар (шу жумладан FАА ва IOSA) асосида учувчилар, техниклар, стюардессалар, ерусти ходимлари ва авиация менежерларини тайёрлайди.

