Хусусан, Фарғона туманида яшовчи икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғизистондан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

