Унда, Шайхонтоҳур туманида «C.C.» МЧЖ бошқарув сервис компаниясига қарашли 2 та кўп қаватли уйнинг газ қурилмаси қоидабузарлик сабабли пайвандлаш йўли билан газ таъминоти тўхтатилганига қарамасдан, ўзбошимчалик билан тармоққа қайта уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 852 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

